Қозоғистонда 16 нафар ўзбекистонлик газдан заҳарланди

18:34 03 Июнь 2019 Жамият
295 0

Мамлакатимизнинг Қозоғистондаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 2019 йилнинг 3 июнь куни соат 00.15да Қарағанда шаҳрида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси маиший газдан заҳарланиши қайд этилган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳамюртларимиз жойлаштирилган Қарағанда вилояти тиббиёт маркази токсикология бўлими томонидан оғзаки берилган маълумотга биноан қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари заҳарланган:

  • - Хусанов Сардор, 20.07.2001-й.да туғилган;
  • - Джураев Валентин, 15.04.1998-й.да туғилган;
  • - Хусанов Шарип, 08.02.1973-й.да туғилган;
  • - Точканов Алишер, 17.10.1996-й.да туғилган;
  • - Неъматов Бахадур, 30.03.1992-й.да туғилган;
  • -Элбаев Одил, 12.04.1986-й.да туғилган;
  • - Елбаев Фарух, 02.02.1992-й.да туғилган;
  • - Точканов Шахзод, 10.03.1999-й.да туғилган;
  • - Точканов Дастан, 24.10.1995-й.да туғилган;
  • - Точканов Айбек, 15.02.1996-й.да туғилган;
  • - Искандаров Обид Саллоходинович, 01.08.1995-й.да туғилган;
  • - Самиев Азбек, 01.01.1998-й.да туғилган;
  • - Хусанов Эгамберди, 25.01.1976-й.да туғилган;
  • - Маурутов Иззат, 01.01.1991-й.да туғилган;
  • - Хусанов Нияз, 01.01.1990-й.да туғилган;
  • - Хусанов Кобонует, 18.04.1982-й.да туғилган.

Қозоғистон ваколатли органларининг дастлабки тахминларига кўра мазкур ҳодиса Ўзбекистон фуқаролари таъмирлаш ишларини бажарган янги қурилаётган уйда бензин агрегатидан ис гази чиқиши оқибатида содир бўлган.

Ҳамюртларимиз “маиший газ, жумладан ис газидан ингаляцион заҳарланишнинг ўртача оғирлик даражаси. Токсикогипоксик энтсефалопатия” ташхиси билан касалхонага жойлаштирилган.

Мазкур юртдошларимиздан Э.Хусанов, И.Маурутов, Н.Хусанов ва К.Хусановга соғлиғининг бақарор ҳолатда эканлиги муносабати билан рухсат берилган.

Қарағанда шаҳри ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мазкур фавқулодда ҳолатнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Элчихона томонидан мазкур масала назоратга олинган ва мурожаат учун махсус телефон рақами очилган: +77772182020.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019