Қозоғистон Сенати Ўзбекистонга нефть етказиб беришга оид битимни маъқуллади

23:12 14 Март 2019 Иқтисодиёт
244 0

Иллюстратив фото

Бугун Қозоғистон Сенати ялпи мажлисда энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг айрим масалалари бўйича Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари ўртасидаги ҳадли битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди, деб хабар берди “Kapital” интернет ресурси.

Мазкур битим 2017 йил 16 сентябрь куни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида имзоланган эди.

Бундан олдин Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев битимнинг ратификацияси Ўзбекистонга нефтни қайта ишлаш учун нефть хом ашёсини етказиб бериш, куз-қиш мавсумида Жанубий Қозоғистонни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш масаласини ҳал этиш, шунингдек, Ўзбекистон газ етказиб бериш тизимларининг транзит салоҳиятини ривожлантиришда ўзаро манфаатдорлик, нефть-кимё лойиҳаларини амалга ошириш ва улардан фойдаланишда тажриба алмашишда қўл келишини айтиб ўтганди.

У ушбу келишув ижроси доирасида Қозоғистон ўз ресурслари ҳисобидан Кенкияк — Қумқол нефть қувури, сўнгра Шағир станцияси орқали нефтни етказиб беришга тайёр эканлигини билдирганди.

К. Бозумбаевнинг маълумотларига кўра, ушбу йўналиш бўйича 1 тонна нефть учун тариф қиймати 25,12 долларга тенг. Қолаверса, Россия нефтини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш ҳам назарда тутилган.

Юқоридаги битим доирасида “КазТрансГаз” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖ Қозоғистон газини Ўзбекистон ҳудудига етказиб беришга оид шартнома имзолаган. Вазирлик хабарига кўра, ўтган йил охирида Газли — Чимкент магистрал газ қувури бўйлаб синов тариқасида келгусида кўпайтириш эҳтимоли билан кунига 2-2,5 миллион кубометр ҳажмда газ етказиб бериш бошланган.

Битимда энергетика соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш ҳам кўзда тутилган.

Сенатнинг тегишли қўмитаси хулосасида келтириб ўтилганидек, Ўзбекистон томони йилига 2 миллион тоннагача бўлган ҳажмда Қозоғистон нефтини олишга қизиқиш билдирган.

Мазкур ҳужжатда Ўзбекистон томони нефтнинг режалаштирилаётган ҳажмини қабул қилиб олиш учун ўз ҳудудида нефть транспорти ва нефтни қайта ишлаш инфратузилмалари қурилишини вақтида якунлашга кафолат бераётгани таъкидланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019