Қозоғистон қаттиқ карантин режимига қайтиши мумкин

18:45 20 Май 2020 Дунё
387 0

Фото: informburo.kz

Қозоғистоннинг бир қатор ташкилотларида ўрнатилган санитария меъёрларини бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Хусусан, Нур Султон шаҳрида мутасадди ташкилотлар томонидан фаолият кўрсатишига рухсат берилган 358 тамуассаса текширилганда уларнинг 85 фоизида қоидабузарликлар аниқланган. Жумладан, сотувчилар ниқоблар, қўлқоплар ва ҳимоя кийимлари билан таъминланмаган. Антисептик воситалари мавжуд эмас. Нон қадоқланмаган ҳолда сотилмоқда. Гўзаллик салонларида ходимлар ҳароратни ўлчамайди, уларда ҳам ниқоблар йўқ.

Шу боис ҳам Қозоғистоннинг асосий шаҳрида ҳар куни хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайдиганлар орасида янги юқтириш ҳолатлари қайд этилмоқда.

“Хавфсизлик қоидаларига бундай бепарволик қатъий карантин қайтарилишига олиб келиши мумкин“, дея огоҳлантирган Қозоғистон Бош санитар врачи Айжан Есмагамбетова.

Олмаотада ҳам қоидабузарликлар аниқланган. Хусусан, навбатларда ижтимоий масофани сақлаш учун шароитлар яратилмаган ва гўзаллик салонларидаги ўриндиқлар орасидаги масофа меъёрига риоя қилинмаяпти.

Қозоғистонда коронавирус қайд этилиш ҳолатлари секинлашган. Шу боис мамлакатда нормал ҳаётга қайтишга ҳаракат қилинмоқда. Ҳатто ресторан ва савдо марказлари фаолиятига рухсат берилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 6 969 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Беморларнинг 52 фоизи тузалган. Касалликдан 35 киши вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?