Қозоғистон банки Бошқаруви вакиллари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ташриф буюрди

16:12 23 Август 2019 Жамият
320 0

Жорий йилнинг 22 август куни Марказий банкда «Halyk Bank» АЖ Директорлар кенгаши Раиси А.Павлов ва Бошқарув Раиси У.Шаяхметовалар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар Ўзбекистон Республикасида банклар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш соҳасидаги ўзгаришларни ҳамда шўъба банк - “Тенге Банк” АТБ фаолиятини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар берди.

«Halyk Bank» АЖ вакиллари ўз фаолиятини ўзбек бозорида жадал ривожлантиришга таёрлигини ва бу борада истеъмолчиларнинг кенг қатламини қамраб олишини таъкидлаб ўтишди. “Тенге Банк” АТБ фаолиятини ривожлантиришда асосий эътибор “онлайн банкинг” ва рақамли банк ҳизматларига қаратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?