Қўзиқорин саратонни даволаши мумкин

16:29 25 Июль 2018 Lifestyle
529 0
Иллюстратив фото

Узоқ Шарқда ўсувчи қўзиқоринлар таркибидаги кимёвий бирикмалар ёрдамида саратоннинг бир неча турини даволаш мумкин экан. Саркома, лейкемия, тўғри ва йўғон ичак, ошқозон, жигар саратони, йўғон ичак карциномаси шулар жумласидандир. Мазкур йўналишдаги изланишлар натижалари Oncotarget илмий журналида берилди.

Олимлар Осиё ва Узоқ Шарқ халқ табобатида қўзиқоринларнинг кенг қўлланиладиган тўртта тури - Fomitopsis pinicola, Hericium erinaceus, Inonotus obliquus ва Trametes versicolor навларини тадқиқ этишди. Уларнинг сўзларига кўра, мазкур замбуруғлар кучли антиканцероген(рак касалини юзага келтирувчи модда ёки шароитга қарши) хусусиятларга эгадир. Таркибидаги табиий кимёвий бирикмалар эса организмнинг соғлом ҳужайралари учун хавфсиз бўлган дорилар тайёрлаш мумкин. Мазкур қўзиқоринлар зарарли ўсма тўқималарига самарали таъсир этишга қодир. Полифеноллар, полисахаридлар, глюканлар, терпеноидлар, стероидлар, цереброзидлар ва оқсиллар каби турфа хил биофаол кимёвий бирикмалари ҳисобига эса шифобахшлик эффектига эришилади. Моддалар нафақат ўсимта ҳужайраларига ўзига хос таъсир кўрсатади, балки кимёвий терапия билан даволаниш самарасини бир неча баробар кучайтиради.

Олимларнинг ишончи комилки, таркибида саратонни енгишга қодир кимёвий бирикмалар мавжуд яна кўплаб қўзиқорин турлари мавжуд.

“Бугун фунготерапия(қўзиқоринлар билан даволаш) илмий тадқиқотлар учун истиқболли майдон тақдим этмоқда, - дейди Россиянинг Узоқ Шарқ федераль университети жамоаси раҳбари Владимир Катанаев. – Қўзиқоринлар таркибидаги табиий кимёвий бирикмалар, шу жумладан, саратон касалликларини даволаш учун улкан, ҳали охиригача ўрганилмаган терапевтик салоҳиятга эга”.

Унинг айтишича, қўзиқорин экстрактидан олинган табиий доривор бирикмаларнинг биринчи авлоди саратоннинг турига эътибор бермай қўлланилган. Бундай даволаш натижасида организмнинг нафақат ўсимтали, балки соғлом ҳужайралари ҳам зарарланган. Айни чоғда терапия беморнинг заҳарланишидан тортиб ўлимигача бўлган кўплаб салбий оқибатларга ҳам олиб келган. Бу борадаги замонавий ёндашувлар эса саратон ҳужайраларини минимал асоратлар ёки тўлиқ зарарсиз эффект билан мақсадли даволашга асосланган.

Бу йўлда қўзиқоринлардаги кимёвий бирикмаларнинг нафақат шифобахшлик хусусиятлари, балки мазкур моддаларнинг саратоннинг алоҳида ҳужайраларига таъсир қилиш механизмлари ўрганилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар