Самарқандда она икки фарзандини пичоқлаб ўлдирди

15:32 06 Июль 2018 Жамият
668 0
Иллюстратив фото

5 июль куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида  мудҳиш қотиллик содир этилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Манбада қайд қилинишича, туманнинг Жағалбойли маҳалласида рўйхатда турувчи, вақтинча “Қоровултепа” МФЙда яшовчи уй бекаси Р.Р. исмли аёл уйида бирга яшаган қизлари 7 ёшли Б.Т. ва 1 ёшли М.Р.нинг қорин қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказиб, сўнг ўзининг ҳам қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Олган жароҳатлари натижасида Б.Т. ва М.Р. воқеа жойида вафот этган.

Она Р.Р.нинг ўзи эса касалхонага ётқизилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар