Қўшнимга шифокор коронавирусдан уйда даволаниши учун тавсиялар ёзиб берди. Мен ҳам шу тавсиядан фойдалансам бўладими?

13:19 02 Август 2020 Жамият
214 0

- Қўшним коронавирус касаллиги билан касалланганда шифокор унга уйда даволаниши учун тавсиялар ёзиб берди. У бутунлай соғайиб кетди. Менда 2-кун тана ҳароратим чиқмоқда. Мен ҳам шу тавсия асосида даволансам бўладими?

Саволга бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифингда қуйидагича жавоб берилди:

- Ҳар бир касалда коронавирус турли хил кечиши мумкин. Шунга кўра, биз шифокорлар қўлдан қўлга ўтувчи тавсиялар орқали даволанишни тавсия этмаймиз.

Сиз ўзингиз истиқомат қилувчи ҳудуддаги поликлиникага мурожаат этиб шифокор тавсиясини олишингизни маслаҳат берамиз. Болалар ва қариялар касаллик кечишига қараб уй шароитида даволанса бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?