Қўшни давлатда кучли портлаш рўй берди

19:02 01 Июль 2019 Дунё
1257 0

Афғонистон пойтахтининг дипломатик туманида кучли портлаш рўй берди, камида 10 киши ҳалок бўлди, тахминан 65 киши жароҳатланди, деб хабар берди Reuters.

Жабрланганлар орасида болалар ҳам бор.

Афғонистон ИИВ матбуот котиби Насрат Раҳимийнинг маълумотига кўра, портлаш бугун Кобулнинг энг гавжум туманларидан бирида тиғиз пайтда, мамлакат мудофаа вазирлиги биноларидан бирининг яқинида содир этилган.

Маҳаллий хавфсизлик хизмати вакилларининг айтишларича, мудофаа вазирлиги муҳандислик бошқармаси яқинида юк машинаси портлаган. Шу заҳоти бинога уч нафар жангари бостириб кирган, отишма бошланган.

Фожиа қурбонлари ва жабрланганларига оид рақамларни “Ал-Жазира” телеканали ҳам тасдиқлаган.

“Синьхуа” агентлиги эса ҳалокат натижасида 34 киши ҳаётдан кўз юмгани, 68 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган.

Ҳодиса жойи ўраб олинган, полиция ва махсус хизмат ходимлари иш олиб боряпти.

Ҳозирча бирорта террорчилик гуруҳи ушбу воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Кобулнинг ушбу ҳудудида қатор ҳарбий ва ҳукумат идоралари, шунингдек, Афғонистон Футбол федерацияси ҳам жойлашган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019