Қўшинларнинг замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминланиши қандай бўлмоқда?

17:19 11 Январь 2019 Жамият
343 0

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизовнинг “Халқ сўзи-онлайн” нашрига билдиришича, ортда қолган 2018 йилда мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини ошириш, қўшинларнинг жанговар шайлигини юксалтириш, миллий армиямизни замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан таъминлаш борасида кенг қамровли ишлар йўлга қўйилди.

Хусусан, 2018 — 2021 йилларда қўшинларни замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш ва ҳарбий техникаларни таъмирлаш, модернизация қилиш бўйича комплекс дастур доирасида ўтган йилда бир қатор муҳим тадбирлар амалга оширилди.

— Армияни илғор техника, қурол-аслаҳа билан таъминлаш, мавжуд техникани модернизация қилишда катта қадам ташланди, — дейди мудофаа вазири А. Азизов. — Ҳозирги замон ҳарбий можароларининг чуқур таҳлилидан келиб чиқиб, биринчи навбатда, ҳарбий ҳаво кучларини ривожлантириш, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш, махсус операциялар кучларини энг янги техника ва аслаҳа билан таъминлаш чоралари кўрилди. Россия Федерацияси, Хитой, Франция ва бошқа бир қатор давлатлар билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик юқори даражада йўлга қўйилди.​


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019