Қорақалпоқ ўтовлари экспорт қилинмоқда

18:02 14 Март 2019 Жамият
477 0

Фото: «Халқ сўзи»

Саид Раҳмонов, “Халқ сўзи online”. Қора уй, яъни ўтов Қорақалпоғистоннинг ташриф қоғозига айланган, десак, айни ҳақиқат. Чунки бу кўчманчи халқнинг бошпанасигина эмас, балки ўтмиши, тарихи ва маданиятининг муҳим бир қисми ҳамдир. Шу боис асрлар оша ўтов тикиш тадбири асраб-авайланиб, санъат даражасига кўтарилган.

Инфор-тур иштирокчилари Чимбой туманидаги Ҳунармандлар марказида бўлиб, ўтов ясаш сир-асрорлари билан яқиндан танишди.

Ҳунарманд Азамат Терикиевнинг айтишича, битта ўтов ясаш учун камида икки ой вақт кетар экан. Шундай машаққатли меҳнат маҳсули бўлган қора уйларга хорижда ҳам талаб катта экан.

- Маҳсулотларимизни Қозоғистон, Қирғизистон каби қўшни давлатлардан ташқари, Туркия, Чехия каби олис мамлакатларга ҳам экспорт қиляпмиз, - дейди у. - Мижозлар талаблари асосида қорақалпоқ қора уйларидан ташқари, мўғил, қозоқ ва ўзбек ўтовлари тайёрлашни ҳам йўлга қўйганмиз.

Қорақалпоқ элида шундай гап бор экан: қора уйни аёллар тикади. Яъни ўтовнинг энг оғир қисмини ўқини эркаклар кўтариб беради, қолган иш эса аёллар томонидан бажарилади.

Ташкил этилган маҳорат дарсида тадбир иштирокчилари ўтов тикиш жараёни билан яқиндан танишдилар. Қизиқувчан журналист ва туроператорлар бу ишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Инфор-тур давом этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019