Қорақалпоғистонлик ёш келин-куёвга Президент турар жой совға қилди

10:25 19 Ноябрь 2018 Жамият
275 0

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15-16 ноябрь куни Қорақалпоғистонга сафари давомида Нукус шаҳрини кўздан кечириб юриб, ёш келин-куёвнинг тўйига ҳам ташриф буюрган эди. Давлатимиз раҳбари ёш келин-куёвга бахт тилаб, оиласи мустаҳкам бўлишини тилади. 17 ноябрь куни ёш келин-куёвларга Нукус шаҳрининг энг шинам масканларининг бири “Қумбиз овул” ОФЙ ҳудудида қад ростлаган кўп қаватли уйларнинг биридан Президент совғаси – турар жой совға қилинди.

"Бизнинг никоҳ тўйимиз ҳақиқий бахт тўйига айланди. Шу куни биз кечда бўлиб ўтадиган ёшлар тўйи олдидан Нукус шаҳри айланиб юргандик. Сайл давомида тамадди қилиш учун кичик бир қаҳвахонага кирдик. Бир пайт биз ўтирган ерга Президент кириб келди ва бизни бахт тўйимиз билан қутлади. У пайтдаги ҳис-туйғуларимизни айтиб етказиш қийин, албатта.Президентимиз тўйимизга совға сифатида уй берди. Бунинг учун давлатимиз раҳбарига чексиз миннатдормиз. Келгусида ўқувларимизни муваффақиятли тамомлаб, мамлакатимизнинг ривожига ҳисса қўшадиган мутахассис бўлишга ҳаракат қиламиз", - дейди ёш келин-куёв Султан Торенов ва Ҳурлиман Арзиевалар.  ​ 

Султан ва Ҳурлиман иккаласи ҳам талабалар. Улар Қорақалпоқ давлат университетининг Технология факультетида 4-курсда битта гуруҳда таҳсил олади. Султаннинг ота-онасини уйи Қораўзак туманининг Маданият овул фуқаролар йиғинида, келин Ҳурлиманнинг уйи эса Нукус шаҳрида. Энди улар шаҳарнинг замонавий қисмида биргаликда истиқомат қилади.

Шунингдек, шу куни давлат раҳбари ташриф буюрган 8-сонли поликлиникага Президент совғалари - “Спарк” автомашинаси, давлат-хусусий шерикчилик асосида фаолиятини бошлаган “Науше” мактабгача таълим муассасасига болалар ўйинчоқлари тантанали равишда топширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар