Қорақалпоғистонлик полвон қизлар совриндор бўлди

10:11 19 Июнь 2019 Спорт
322 0

Россия Федерациясининг Красноярск шаҳрида В.Н.Гулидов хотирасига бағишлаб ўтказилган дзюдо бўйича халқаро турнирда қорақалпоғистонлик икки полвон қиз Ўзбекистон терма жамоаси таркибида совриндорлар сафидан жой эгаллади.

Хусусан, Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети талабаси Гулнур Муродбоева 48 килограмм вазнда уч нафар россиялик, бир қозоғистонлик полвон қизларни мағлубиятга учратиб, биринчи ўринни эгаллади.

Нукус спорт коллежи ўқувчиси Нилуфар Ермағамбетова эса 57 килограмм вазн тоифасида учинчи ўринга муносиб топилди.

Улар мураббийлари Байрам Сатуллаев ва Алишер Мамутов раҳбарлигида машғулот олиб боришмоқда.

Ҳидоят АҲМЕДОВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019