Қорақалпоғистонлик бахши қиз Польшада гран-прини қўлга киритди

17:20 08 Июль 2019 Маданият
448 0

Фото: «Халқ сўзи»

Яқинда, яъни 29 июндан 6 июлгача Польшада бўлиб ўтган “Золотая лодка” халқаро танловида қорақалпоғистонлик Динара Нуратдинова бош соврин – гран-прини қўлга киритди.

Грузия, Украина, Озарбайжон, Россия, Италия ва бошқа мамлакатларнинг санъат усталари иштирок этган мазкур нуфузли танловда Динара Нуратдинова бахшичилик йўналишида ўз маҳоратини намойиш этиб, томошабинларнинг ҳамда ҳайъат аъзоларининг эътирофига сазовор бўлди.

Фото: «Халқ сўзи»

- Нукус педагогика институтида таҳсил олиш билан бирга аждодларимиз мероси бўлган бахшичилик санъати сир-асрорларини ҳам ўрганмоқдаман, - дейди Д.Нуратдинова. - Халқаро танловда юксак даражада эътироф этилганимдан чексиз хурсандман. Бу, Президентимизнинг ёшларга яратиб берган кенг имкониятлари самарасидир, албатта.

Ҳидоят АҲМЕДОВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019