Қорақалпоғистонда муҳофаза этиладиган 5 та табиий ҳудуд яратилади

15:40 25 Март 2019 Иқтисодиёт
288 0

Иллюстратив фото

Жорий йил 20 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги “Ҳуқуқий ахборот” расмий каналида хабар қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида бўлган Чотқол биосфераси, Зомин, Сурхон, Нурота ва Қизилқум давлат қўриқхоналари, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳамда Давлат қўриқхоналари, миллий боғлар ва овчилик хўжаликлари бошқармаси Давлат экология қўмитаси тизимига ўтказилди.

2019 — 2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қуйидаги 5 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилади:

  • “Жанубий Устюрт” давлат қўриқхонаси;
  • “Белтов”, “Оқпетки” ва “Оқдарё — Қозоқдарё икки дарё оралиғи” давлат буюртма қўриқхоналари;
  • “Судочье” давлат буюртма қўриқхонаси негизида “Судочье кўллар тизими” давлат буюртма қўриқхонаси.

Шунингдек, Давлат экология қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси ташкил этилади.

Қарор билан, 2019 — 2022 йилларда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019