Қорақалпоғистонда халқ таълими бўлимларига 28 дона “Дамас” топширилди

11:23 31 Май 2018 Жамият
358 0
Фото:ЎзА

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги барча шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларида янгидан ташкил қилинган "Махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати” бўлимларига 28 дона “Дамас” хизмат автомашиналари тантанали равишда топширилди, дея хабар беради ЎзА. 

Қайд қилинишича, мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятидаги шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларига худди шундай "Дамас" автомобиллари топширилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар