Қорақалпоғистонда 995 минг 36 нафар сайловчи сайловда иштирок этади

13:25 22 Декабрь 2019 Сиёсат
152 0

Бу галги сайловларда 995 минг 36 нафар қорақалпоғистонлик ўзлари танлаган номзодларга овоз беришади. Хусусан, шундан 58 минг 74 нафари бундай сиёсий тадбирда илк бор иштирок этмоқда. Жараёнларни 2854 нафар маҳаллий кузатувчи кузатиб бормоқда.

Нукус шаҳридаги 36-сонли сайлов участкасида жами 1974 сайловчи рўйхатга олинган.

— Биринчи марта сайлов жараёнида қатнашяпман, — дейди Мангуберди Усмонов. — Бундан жудаям хурсандман. Зеро, мен овоз берган номзод мамлакатимизнинг ёрқин келажаги учун хизмат қилса, не бахт.

Шаҳардаги 15-сайлов участкасида 2098 нафар сайловчи овоз беради. Шундан 21 нафари ўзларининг фуқаролик бурчини муддатидан олдин амалга оширди.

— Ушбу сайлов участкасига келиб, сиёсий тадбирга тайёргарлик, жараённинг кечиши билан яқиндан танишдик, — дейди швециялик халқаро кузатувчи Бьёрн Тегеман. — Фуқароларга яратилган қулайликлар, сайловчиларнинг жараёнга фаоллик билан ёндашаётгани муҳим жиҳат. Умуман, барчаси менда яхши таассурот қолдирди.

Сайлов жараёнлари давом этмоқда.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019