Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

21:58 09 Февраль 2020 Жамият
291 0

Фото: soliqnews

Қорақалпоғистон Ресбуликаси Давлат солиқ бошқармаси Бекчанов Халмурза Турсинбаевич янги раҳбар этиб тайинланди. У Каллибек Халмуратов ўрнини эгаллади.

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Халмурза Бекчанов ушбу тайинловгача Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенесининг бюджет, иқтисодий ислоҳотлар ва инвестициялар қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.

Бекчанов 1971 йилда Нукусда туғилган. 1994 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини, 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Бекчанов, шунингдек, 2009 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият бошқаруви академиясида қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019