Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармасининг янги биноси қурилиши бошланди

18:43 16 Июль 2020 Жамият
145 0

Кеча, 15 июль куни Нукус шаҳрида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Фарҳоджон Шерматов Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармасининг маъмурий биноси қурилиши билан боғлиқ жараённи кўздан кечирди ҳамда қурилиш ишларига рамзий старт берди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидлаш жоизки, шу йилнинг май ойида Нукус шаҳри марказида барпо этилаётган “Nukus city” шаҳарчасининг қурилиши туфайли Қорақалпоғистон кўчасининг 11 уйида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармасининг маъмурий биноси вақтинча бошқарманинг Чақирув участкаси жойлашган ҳудудга кўчирилган эди.

Мудофаа ишлари бошқармаси капитал қурилиши учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеснинг маҳаллий бюджетидан 5,950 млн. сўм маблағ ажратилиб, тендер савдолари якунлари бўйича қурилиш ишлари “Golden star” МЧЖ томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Қурилиши режалаштирилаётган бинонинг смета-лойиҳа ҳужжатларига кўра, Мудофаа ишлари бошқармаси 3 қават ҳамда ертўладан иборат бўлиб, замонавий андозада барча қулайликларга эга бўлган 70 дан зиёд хизмат хоналарини ўз ичига олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?