Қўқонлик тадбиркорнинг 137 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди

12:24 12 Октябр 2018 Жамият
960 0

Фарғонада қатъий белгиланган солиқларни ўз вақтида тўлай олмай тадбиркорлик мақомини йўқотган ёки фаолиятини вақтинча тўхтатган 6 мингдан ортиқ ЯТТ мавжуд, уларнинг давлат бюджетидан 14 миллиард сўмдан ортиқ қарздор эканликлари ҳисоблаб чиқилди.

Фарғона солиқ бошқармаси томонидан солиқ имтиёзлари орқали тадбиркорлар фаолиятини қайта йўлга қўйиш юзасидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари натижасида шу кунгача 200 дан ортиқ ЯТТнинг тадбиркорлик фаолияти рўйхатга олиниб, уларнинг аввалги қарздорликлари белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилди.

Вилоят солиқ бошқармаси берган маълумотга кўра, ана шундай тадбиркорлардан бири, қўқонлик Маҳмудов Фарҳоднинг 137 миллион сўмдан ортиқ қарзи жорий йилнинг 7 августида тадбиркорлик фаолиятини тиклаши натижасида ҳисобдан чиқарилди.

- Олти йилдан буён давлатдан солиқлар ва молиявий жарималар бўйича 137 миллион сўмдан ортиқ қарзларимни тугатиш масаласини ечолмай юрган эдим, - дейди фуқаро Фарҳод Маҳмудов. - Ҳукуматимиз томонидан берилаётган имтиёзларни эшитиб жуда хурсанд бўлдим, давлат солиқ идоралари ходимлари билан маслаҳатлашиб, тадбиркорлик фаолиятимни тикладим. Шундан сўнг 137 милион сўмдан ортиқ солиқ қарзларим ҳисобдан чиқарилди. Албатта, мен бундан бағоятда миннатдорман, янги лойиҳалар ишлаб чиқиб, тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтиришни, қўшимча иш ўринлари яратишни режалаштиряпман.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019