Қўқонда Президент топшириғи билан қурилган бассейн фойдаланишга топширилди

10:15 05 Февраль 2019 Спорт
433 0

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига қилган ташрифи чоғида Қўқон шаҳрида янги усти ёпиқ сув иншооти қуриш таклифини билдирган эди. Куни кеча Юртбошимиз ташаббуси билан бошланган яна бир савобли иш ниҳоясига етказилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси томонидан барпо қилинган ҳудуддаги ўнинчи объектнинг очилиш маросимида жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, ёшлар, журналистлар иштирок этди.

Ушбу ёпиқ сув ҳавзасини қуриш учун жамғарма маблағлари ҳисобидан 4.5 миллиард сўм ажратилди. Объектда 11х25 метр ўлчамдаги сузиш ҳавзаси, мураббийлар, шуғулланувчилар учун ювиниш, кийиниш, дам олиш, тиббиёт хоналари, сувнинг таркиби, сифати назорат қилинадиган лаборатория ҳамда томошабинлар учун ўриндиқлар мавжуд.

Қўқон шаҳридаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби қошидаги ушбу иншоотда бир кунда 120 нафар ўғил-қиз сузиш спорти сирларини ўрганиши учун шароит яратилган. Эътиборлиси, болалар ва ўсмирлар спорт мактабига жамғарма томонидан 200 миллион сўмлик жиҳозлар ҳам топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги тегишли қарори асосида Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан барпо этиладиган спорт иншоотлари манзилли дастурига Фарғона вилоятидаги 10 та объект киритилганди. Ушбу ҳужжат асосида Бешариқ, Учкўприк, Риштон, Олтиариқ, Фарғона, Қува, Тошлоқ туманларидаги БЎСМлар майдони ва Марғилон шаҳридаги “Атласчи” стадиони реконструкция қилинди. Шунингдек, Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ сузиш ҳавзаси капитал таъмирланди.

Маълумот ўрнида келтириб ўтиш жоиз, 2018 йил дастурига асосан, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси томонидан шу пайтга қадар ёпиқ сув ҳавзаси бўлмаган ҳудудларда жами 9 та замонавий бассейн қурилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019