Қўқонда экомарафонга старт берилди​

11:11 25 Март 2019 Жамият
352 0

Фото: «Халқ сўзи»

Бугун Қўқон шаҳрининг Фурқат боғида Сув тежаш технологиялари ёрдамида дарахт экиш маросими – экомарафоннинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидан таклиф этилган фермер хўжалиги раҳбарлари,шаҳар ҳокимлиги вакиллари,Ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари, ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Европа иттифоқи томонидан молиялаштирилган “UzWaterАware” лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган ушбу лойиҳанинг асосий мақсади тобора чучук сув таъминотидаги муаммолар кўпайиб бораётган бир вақтда қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланишда замонавий,тежамкор технологиялардан фойдаланиш ва ушбу ғоя остида кенг жамоатчилик вакиллари, шу соҳага дахлдор субъектларни “сув тежамкорлиги” ғояси остида бирлаштиришдан иборат.

Очилиш маросимида таъкидландики, Қўқон шаҳри мисолида ўтказилаётган экомарафон март-апрель ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида ҳам давом этади. Шу билан бирга, жойларда халқ ҳашарлари ўтказиладиган баҳор ойларида экомарафон ҳам бу эзгу анъаналар билан ҳамоҳанг тарзда ташкилланади.

– Гидрогел ерга кўчат ўтқазилишида сувга қўшиб қуюладиган суюқ модда. Унинг асосий функцияси тупроқдаги намлик миқдорини нисбатан узоқ вақт ушлаб тура олади, -дейди экомарафон ҳамкори“Саломатлик + экология” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари ҲадичаНазарова. –Бу эса, сув тежамкорлигига эришишда қўл келади. Гидрогел дашт, чўл ҳудудларида сувдан оқилона фойдаланишда яхши самара беради. Қолаверса, ободонлаштириш бошқармаларида ҳам кўчат парваришида кенг қўлланилиши мумкин. Лойиҳадаги белгиланган тадбирларда бевосита кўчат ўтқазиш мисолида гидрогелдан қандай фойдаланиш амалий тарзда ўргатилади.

25-27 март кунлари Қўқон шаҳрида давом этадиган экомарафон давомида сув ресурсларини тежаш билан боғлиқ мавзуларда маҳалла фаоллари, шифокор ва ўқитувчилар, аёллар, болалар, ўқувчи ва талабалар билан очиқ мулоқотлар, экодарслар бўлиб ўтади. Фермер ва миришкорлар билан маҳорат дарслари ташкилланади. Вилоятдаги сув ресурслари ва экоҳаракатга оид нодавлат нотижорат ташкилотлари билан учрашувлар уюштирилади.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳада белгиланган асосий тадбирлар“Сув.Дарахт.Ҳаёт” шиори остида26-27 март кунлари бўлиб ўтади. Бугун 14:30 да эса оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда журналистлар учун Қўқон шаҳар ҳокимлигида матбуот анжумани уюштирилади.

Элёржон ЭҲСОНОВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019