Қўқонда Da Vinci компанияси иштирокида хусусий университет очилиши мумкин

17:59 24 Июнь 2019 Жамият
1423 0

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Қўқон университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида шу ҳақда тўхталиб ўтилган.

Лойиҳада Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Da Vinci” масъулияти чекланган жамиятининг Қўқон шаҳрида давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи Қўқон университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилиниши кўрсатиб ўтилган.

Университетда таълим Ўзбекистон Республикасида амалдаги мавжуд таълим шакллари ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Қарор лойиҳасида университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, таълим фаолияти 2019/2020-ўқув йилидан бошланиши қайд этилган. Бакалавриат магистратурага қабул квоталари республика меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда университет томонидан белгиланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?