Қўқон шаҳрида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бошланди

15:01 06 Декабрь 2018 Жамият
774 0

Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрда “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, 2021 йил якунигача 7 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши белгилаб берилган эди.

Шунга кўра, “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан Қўқон шаҳрида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда “Ўзбекэнерго” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирда Қўқон шаҳри электр энергияси истеъмолчилари 6 та нимстанция ва ундан чиқувчи 113 та 6 кВ ли электр узатиш тармоқлари ҳамда 556 та трансформатор пунктлари орқали электр энергияси билан таъминланмоқда.

Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш натижасида шаҳар ҳудудидаги ҳисоб нуқталарига жами 59 168 та, жумладан: нимстанцияларга 143 та; аҳоли истеъмолчиларига 53 983 та ҳамда улгуржи истеъмолчиларига 4 673 та электр ҳисоблагичлар ва ҳисоб нуқталаридан маълумотларни йиғиш учун нимстанция ва трансформатор пунктларига 373 та концентраторлар ўрнатилиши таъминланади.

Ушбу лойиҳа доирасида Қўқон шаҳрига ХК “Toshelectroapparat” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 22 000 дона замонавий электр ҳисоблагичлар етказиб берилди ва ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019