Қўқон ҳақида китоб яратилмоқда

09:42 17 Июнь 2019 Маданият
666 0

Фото: «Халқ сўзи»

Халқаро ҳунармандчилик фестивалига бағишлаб Қўқон ҳақида китоб яратилмоқда.

Тайёрланадиган китоб-альбом шаҳарнинг пайдо бўлиши ва бугунги тарихи, шаҳарнинг машҳур шахслари, шаҳар иқтисодиёти, таълими, соғлиқни сақлаш, истироҳат –боғлари, музей ва бозорлар, Қўқоннинг адабий муҳити ҳамда Қўқон футболининг ривожланиши муфассал баён этилади.

Буюк ипак йўлининг кўҳна Қўқон тараққиётига қўшган ҳиссаси алоҳида боб орқали баён қилинади. Китоб альбом тарзида жорий йил август ойигача ўзбек, рус ва инглиз тилларида 5 минг нусхада чоп этилиши режалаштирилган.

Айни кунларда Қўқон Давлат педагогика институтининг Тарих фанлари профессор- ўқитувчилари бу борада илмий иш олиб боришмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, сентябр ойида бўлиб ўтадиган халқаро фестивалга қадар Қўқон шаҳридаги барча тарихий обидалар ва уларга олиб борадиган маршрутлар Google хариталарига киритилади. Бу эса халқаро ҳунармандчилик фестивали кунлари ва ундан кейин ҳам сайёҳларнинг Google геолокация дастури ёрдамида манзилига осонлик билан етиб боришига хизмат қилади. Интернетдаги энг нуфузли маълумот манбаи - жаҳон энциклопедияси Wikipediaʼда ҳам Қўқон шаҳри ҳунармандчилиги, тарихий обидаларига доир муҳим ва қизиқарли маълумотлар ҳам жойлаштирилади.

Элёржон ЭҲСОНОВ, Халқ сўзи.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019