Қонунда банклар учун тақиқланган ёки чекланган амалдаги фаолият йўналишлари такомиллаштирилган

12:16 11 Октябр 2019 Жамият
75 0

Раҳим Шерқулов, Онлайн. Сенат ялпи мажлисида “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун қизғин муҳокама қилинди.

Ушбу масала юзасидан маъруза қилган сенатор М. Джумагалдиев Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан мавжуд меъёрлар тубдан такомиллаштирилганини қайд этди.

Натижада 44 та моддадан иборат амалдаги Қонун қўшимча талаблар ва меъёрлар билан тўлдирилиб, 12 та боб, 83 та моддадан иборат янги таҳрирда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган.

Банклар ва банк фаолияти сифатида эътироф этиладиган операциялар мажмуи, молиявий операцияларга қўйиладиган талаблар янги таҳрирда, халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда тўлдирилган.

Шунингдек, пул маблағларини омонатларга жалб этиш фаолияти билан шуғулланишга фақат банклар ваколатли эканлиги белгиланиб, банк омонатига ҳам таъриф берилган.

Банклар учун таъқиқланган ёки чекланган амалдаги фаолият йўналишлари халқаро амалиёт ҳамда банк ва унинг мижозлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқилиб такомиллаштирилган.

Жумладан,банклар фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида, банкларнинг ўз мулкини ва қарз олувчилар томонидан гаровга қўйилган мол-мулкни сотиши мумкинлиги ҳам назарда тутилган.

Муҳокамалар якунида Қонун маъқулланди. Қайд этилганидек, ушбу ҳужжат банклар ва банк фаолияти қонунчилик асосларининг янада такомиллашувига, банк тизими ва иқтисодиётнинг жадал ривожланишига хизмат қилади.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019