Қонунбузарлар ушланди

15:16 08 Февраль 2019 Жамият
232 0

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Тошкент халқаро аэропорти”да яна бир қонунбузилиши ҳолати аниқланди. Бу ҳақда ДБҚ Ахборот хизмати катта инспектори Ж.Караматов хабар берди.

“Деҳли-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган фуқаролар М.Х., М.У. ва М.З лар яшил йўлак орқали ҳаракатланаётганда божхоначилар томонидан белгиланган тартибда ва холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада ушбу фуқаролар томонидан яширин тарзда олиб ўтилаётган жами 325 турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019