Қонунбузардан 753 миллион сўм нақд пул ундириб олинди

15:01 27 Декабрь 2018 Жамият
359 0

Иллюстратив фото

Куни кеча Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ҳамда Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бошқармаси ходимлари томонидан йирик қонунбузарлик ҳолати фош этилди, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Чунончи, божхоначилар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси аъзоси бўлган “Yasmin new tex” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини ўрганиш давомида, ушбу ташкилот 43,3 минг АҚШ долларига тенг бўлган, жами 95,5 тонна “текстил мато” товарларини юртимизга олиб келганлиги ва унга божхона тўловларидан жами 753 миллион  сўм имтиёз қўлланилганлиги аниқланди.

Мазкур ташкилотга божхона тўловларидан қўлланилган мақсадли имтиёзлар тўғри қўлланилганлиги божхоначилар томонидан атрофлича ўрганилиб, корхонада ишлаб чиқариш мавжуд эмаслиги аниқланди ва масъулияти чекланган жамиятнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ўз вақтида чек қўйилди.

Ушбу ташкилотга алоқадор шахслардан эса давлат бюджетига етказилган 753 миллион сўмлик зарар нақд пул шаклида тўлиқ ундириб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019