Қонун ратификация қилинди

15:08 28 Июнь 2018 Сиёсат
327 0

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси давом этмоқда.
Мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Тожикистон Республикаси ҳарбий юклари ва ҳарбий таркибининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтиши тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2018 йил 9 март) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланди.

Қонунда 2018 йил 9 март куни Душанбе шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Тожикистон Республикаси ҳарбий юклари ва ҳарбий таркибининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтиши тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш назарда тутилган. Унда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали Тожикистон Республикасининг ҳарбий юклари ва ҳарбий таркибининг транзит ўтиши тартиби ва шартлари белгиланган.

Автомобиль ва темир йўл транспорти, шунингдек, ҳаво кемасида ташиб ўтиладиган юк ва ҳарбий таркиб Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ чегара ва божхона назоратидан ўтиши ҳамда расмийлаштирилиши лозим. Транзит юк божхона божлари ва солиқларга тортилмайди. Транзит ташиб ўтиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан бериладиган бир марталик рухсатнома асосида амалга оширилади.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар