Қонун ижросига эътиборсиз қараётган вазирлик танқид қилинди

03:54 28 Февраль 2019 Сиёсат
485 0

Иллюстратив фото

Кеча парламент юқори палатасида қўмиталар ва Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиянинг мажлислари бўлиб ўтди. Уларда ялпи мажлис муҳокамасига киритилаётган бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлисида “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг Молия вазирлиги томонидан ижро этилишини ўрганиш натижалари таҳлил қилинди.

Суғурта фаолияти молия бозорининг бир қисми сифатида юртимиз иқтисодиёти ривожида муҳим ўрин тутади. Шу боис суғурта хизматлари ҳажмини ошириш, уларнинг янги турларини жорий қилиш ва сифатини юксалтиришга жиддий эътибор қаратиляпти.

Бугунги кунда республикада соҳанинг турли йўналишларида фаолият кўрсатаётган 30 та суғурта компанияси мавжуд бўлиб, улар томонидан ўтган йил мобайнида тўланган суғурта тўловлари ҳажми 461,1 миллиард сўмни ташкил этиб, 2017 йилдагига нисбатан 71 фоиз ошган. Суғурта компанияларининг инвестициялари ҳажми эса 2 триллион сўмни ташкил қилди.

Ўрганиш жараёнида мазкур ҳужжатнинг ижросига масъул ваколатли орган — Молия вазирлиги томонидан бажарилиши мажбурий бўлган тўловга қобилиятлилик нормативларини ҳамда уларни аниқлаш тартибига оид зарур меъёрларни ишлаб чиқиш каби масалаларга сусткашлик билан қаралмоқда. Айниқса, суғурта бозори профессионал иштирокчилари суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиши ва тўловга қобилиятлиликнинг белгиланган меъёрлари ҳамда молиявий барқарорликнинг бошқа талаблари бажарилишини назорат қилиш каби масалалар масъуллар эътиборидан четда қолиб кетяпти.

Бунинг оқибатида суғурталанувчилар ёки суғурта объектларига нисбатан ноқонуний талаблар қўйиш орқали объектни суғурталаш ҳолатлари юзасидан ҳақли эътирозлар билдирилмоқда. Мавжуд муаммолар ўз вақтида бартараф этилмагани боис республикада бозор тамойиллари асосида суғурта бозорининг жадал ривожланиши таъминланмаган, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг суғурта бозорига нисбатан ишончи паст даражада қолаётир.

Мажлисда мамлакат суғурта тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ушбу соҳани янада ривожлантириш борасида бир қатор асосли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Муҳокама этилган масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Мунисхон Каримова (“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019