Қонун истиқболда мамлакатимиз экспорт ҳажмини қарийб 3 бараварга ошириши мумкин

15:40 03 Май 2019 Жамият
180 0

Иллюстратив фото

Турғун органик ифлослантирувчи моддалар бу – одам организмида ва экотизимларда қайта тиклаб бўлмас ўзгаришларга олиб келувчи хавфли кимёвий бирикмалар бўлиб, улар ўз-ўзидан парчаланиш хусусиятига эга бўлмаганлиги сабабли, атроф-муҳитда кўп йиллар давомида сақланиб туриши мумкин.

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳудудида 90 минг тоннага яқин шу турдаги моддалар мавжуд бўлиб, бундай хавфли кимёвий бирикмалар “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятининг махсус омборларида сақланмоқда.

Ушбу статистик маълумотлардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, нафақат бугунги кунда балки келгусида ҳам ушбу турдаги хавфли кимёвий моддалар атроф муҳит ва инсон саломатлиги муҳофазасида жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Сенаторлар томонидан маъқулланган “Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини ратификация қилиш тўгрисида”ги Қонун Ватанимизда турғун органик ифлослантирувчи моддалар билан боғлиқ экологик ҳолатнинг яхшиланишига, аҳоли, атроф-муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига етказилиши мумкин бўлган салбий оқибатларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатдир.

Мазкур Қонуннинг ратификация қилиниши Давлатимиз учун бир қатор муҳим афзаллик ва имкониятларга эга:

Биринчидан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларидан фақатгина Ўзбекистон ва Туркманистоннинг ушбу конвенцияга қўшилмаганлигини инобатга олиб айтиш мумкинки, мазкур ҳужжатни қабул қилиниши глобал экологик муаммоларда мамлакатимиз ўз масъулиятини чуқур ҳис этишининг яна бир исботи сифатида, жаҳон ҳамжамияти олдидаги нуфузини янада ошириб, халқаро имиджига ижобий таъсир кўрсатади.

Иккинчидан, Конвенцияни ратификация қилиниши мамлакатимизда кимёвий ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги ривожланишига тўсқинлик қилмайди, аксинча турғун органик ифлослантиручи моддалар билан ишлашда ҳамда ҳозирги экологик қонунчилигимизда янги халқаро стандартларни жорий этади.

Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши келгусида Ўзбекистоннинг 6000 дан ортиқ маҳсулот турларида Европа Иттифоқи мамлакатлари билан бож тўловларисиз эркин савдо қилиш имкониятини яратади, шунингдек, макроиқтисодий прогнозларга кўра, истиқболда мамлакатимиз экспорт ҳажмини қарийб 3 бараварга, яъни 1,3 млрд. АҚШ долларигача ошириши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019