Қўлбола спиртли ичимликлар камида 116 кишининг умрига зомин бўлди

14:22 12 Февраль 2019 Дунё
549 0

Фото: indianexpress.com

Ҳиндистон шимолида қалбаки алкоголь маҳсулотларидан камида 116 киши заҳарланиб ҳаётдан кўз юмди, яна 16 кишининг аҳволи оғир, улар шифохонада, деб ёзади The Times of India. Хабар берилишича, ҳаётдан кўз юмганларнинг кўпчилиги Уттар-Прадеш штатида тўйларда, ибодат йиғинлари ва бошқа кўплаб оммавий тадбирларда сохта спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Арзон хом ашёдан тайёрланиб, пластик пакетлар ва тунука идишларга қадоқланган қалбаки алкоголь итсеъмол қилиш ушбу минтақада анчадан бери оддий ҳол ҳисобланади. Маҳаллий аҳолининг айтишича, улар штатнинг ҳамма жойида сотилади.

Айни пайтда Сахаранпур шаҳридаспиртли ичимликларнинг ноқонуний савдосига қарши оммавий намойишлар бошланган.

Хусусан, кеча аёллар маҳаллий спиртли ичимликлар дўконига ҳужум қилиб, уни вайрон қилишган.

Уттар-Прадеш штати бош вазири Йоги Адитьянатх спиртли ичимликларнинг ноқонуний савдосига алоқадар бўлганларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантириш билан чиқиш қилган.

The Indian Express нашрининг ёзишича, контрафакт алкоголь маҳсулотлари савдосига қарши курашиш кампанияси доирасида 3 мингдан зиёд одам қўлга олинган, штат ҳудудининг ўзида 79 минг литр спиртли ичимликлар мусодара қилинган.

Ҳинд ҳукумати ўлимга олиб келган заҳарланиш ҳолатларини текшириш бўйича махсус гуруҳ тузган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019