Қўйлиқда 43 яшар аёл кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлганида қутқариб қолинди

13:34 30 Июль 2019 Жамият
434 0

28 июль куни соат 12:35 атрофида 43 яшар Нозимахон К. Бектемир тумани, Қўйлиқ бозори яқинидаги кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Аёл бунга уринган чоғда мазкур туман ИИБ ходимлари томонидан қутқариб қолинди.

Кейинчалик аёлнинг изоҳ беришича, бу ҳодиса арафасида спиртли ичимликлар истеъмол қилган ва ўз ҳаракатларини бошқара олмайдиган ҳолатда бўлган.

Фото: ИИББ

Ҳозирда аёл билан психологлар ишлаётгани маълум қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?