Қишни кузатиш байрамида 1,5 минг порциядан ортиқ палов сотилди

16:14 13 Март 2019 Дунё
392 0

Иллюстратив фото

Россия пойтахтида Масленица(русларнинг қишни кузатиш байрами) фестивали ниҳоясига етди. У Москва маркази ва округларидаги 24 та майдонда ташкил этилди.

Ўн кун давом этган ушбу маданият тадбир давомида меҳмонларга 400 минг порция қуймоқ ва оладья тарқатилди. Бу ўтган йилдагига нисбатан 60 фоиз кўпдир. Қолаверса, ёғоч идишда тайёрланган 115 минг литрдан ортиқ қайноқ ичимлик ичилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Эътиборлиси, Москвадаги Манежний майдонида турли халқлар таомлари ҳам тақдим этилди. Фестивал кунлари давомида бир ярим минг порциядан ортиқ ўзбек палови, 220 минг порция кабоб, денгиз маҳсулотлари қўшилган 1350 порция паэлья(испан миллий таоми), 900 та стейк, 750 порция боршч(карам шўрва) сотилди.

Иштирокчилар уй дастурхони учун 2 минг кг.дан ортиқ пишлоқ, қарийб 1,5 минг кг. балиқ ва денгиз маҳсулотлари ҳамда 1170 кг.га яқин гўшт маҳсулотлари харид қилишган.

Маросим давомида, шунингдек, пазандачилик ва ижодий маҳорат мактаблари, очиқ ҳавода ўтказиладиган ўйинлар, кўча театрлари, фольклор чиқишлари, хуллас, барча оилалар маданий ҳордиқ чиқаришлари учун ўйин-кулгилар ташкил этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019