Қишлоқ хўжалигида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон — Германия маркази ташкил этилади

09:58 23 Декабрь 2019 Иқтисодиёт
176 0

“Халқ сўзи ONLINE” Саминжон ҲУСАНОВ/Андижон. Тошкент давлат аграр университетида илғор ўқитиш услубларини жорий этиш, ўқитувчилар малакасини ошириш борасида яна бир истиқболли лойиҳага асос солинди. Бу гал Германиянинг “Internationale Landliche Entwicklung e.V.” компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

— Шартномада ўнлаб ғоялар илгари сурилган бўлиб, улар орасида Андижонда “Қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон — Германия маркази”ни ташкил этиш ҳам кўзда тутилган, — дейди “Internationale Landliche Entwicklung e.V.” компанияси бошқарув кенгашининг раиси Хайнрих Цертик. — Бу орқали талаба ва педагогларнинг билим савиясини ошириб, таълим сифатини юксалтиришга аҳамият қаратамиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019