Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

17:00 27 Февраль 2019 Жамият
402 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26 февралдаги қарорига биноан Тешаев Шуҳрат Журоқулович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тешаев Шуҳрат Тошкент давлат аграр университети битирувчиси, маълумот бўйича олим-агроном

Тайинловга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган. Бундан аввал Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институти Бош директорининг ўринбосари, “Пахта” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлиб фаолият юритган.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари сифатида Тешаев пахтачилик, ғаллачилик, қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва қишлоқ хўжалигининг сув учун эҳтиёжларини таҳлил қилиш масалалари билан шуғулланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019