Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

19:35 09 Декабрь 2018 Ҳужжатлар
563 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Кўп йиллик фидокорона меҳнати билан мамлакатимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожини янги босқичга кўтариш ва уни комплекс модернизация қилиш, соҳага инновацион технологиялар, замонавий илм-фан ютуқларини, кластер тизимини кенг жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштириб, эл-юрт фаровонлигини юксалтириш, дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси, аграр секторда ислоҳотларни, давлат дастурларини муваффақиятли амалга ошириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими»

Инамова Санобат Ахматовна — Чуст туманидаги «Санамжон Санобар» фермер хўжалиги бошлиғи, Наманган вилояти

Умматов Шавкат Турсунович — Оқолтин туманидаги «Улуғбек» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор»

Хужаев Холбек Ризаевич — «Нарпайдавсувмахсуспудрат» давлат унитар корхонаси экскаватор машинисти, Самарқанд вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор»

Хужанов Жаксимурат Каленович — Конимех туманидаги «Қушқудуқ-Дўстлик-Кумуш-сури» масъулияти чекланган жамияти бош чўпони, Навоий вилояти

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Новицкий Зиновий Богданович — Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири

Нормурадов Холмамат — Термиз туманидаги «Термиз паррандачилик фабрикаси» масъулияти чекланган жамияти раиси, Сурхондарё вилояти

Пайзиев Рустам — ўиждувон туманидаги «Файз» фермер хўжалиги бошлиғи, Бухоро вилояти

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абзалов Мирадхам Фузаилович — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти лаборатория мудири

Аминов Давлатбой Хажиевич — Хонқа туманидаги «ФЕЕДГРАН» масъулияти чекланган жамияти раиси, Хоразм вилояти

Ахмедов Алижон — Қўрғонтепа туманидаги «Оқ-сув» фермер хўжалиги бошлиғи, Андижон вилояти

Бегматов Баходир Сафарович — Гулистон туманидаги «Орол неъматлари» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти

Боқиев Одил Содиқович — «Ромитандавсувмахсуспудрат» давлат унитар корхонаси экскаватор машинисти, Бухоро вилояти

Жалилова Мавлуда Исматовна — Кармана туманидаги «Алиқул-Қаҳрамон давомчиси» фермер хўжалиги механизатори, Навоий вилояти

Мажидов Ахмат Нажмиддинович — Олтинсой туманидаги «Янги турмуш» фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти

Матякубов Искандар — Элликқалъа туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Қорақалпоғистон Республикаси

Усманов Актам Суванович — «Зарафшон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг «Мианкал Тос» ирригация тизими бўлими бошлиғи, Самарқанд вилояти

Халикулов Заир Ибрагимович — Арнасой туманидаги «MTT SEA FOOD» масъулияти чекланган жамияти директори, Жиззах вилояти

Хатамов Абдували — Бекобод тумани ветеринария бўлими катта ветеринари, Тошкент вилояти

Хожиахмедов Мамасабир — Риштон туманидаги «Страус Фарм» қўшма корхонаси таъсисчиси, Фарғона вилояти

Холёров Иброгим Туйчиевич — Қарши туманидаги «Бахт» фермер хўжалиги бошлиғи, Қашқадарё вилояти

Худайбердиева Омина Инамовна — Мингбулоқ туманидаги «Мулкобод орзулар диёри» фермер хўжалиги ишчиси, Наманган вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Абдиллаев Тулеген — Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қишлоқ хўжалик машиналари кафедраси доценти

Безбородов Герман Александрович — Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти етакчи илмий ходими

Жиянов Саидмурод Сотиболдиевич — «Қуйи Сирдарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг Сардоба тумани ирригация бўлими бош гидротехниги, Сирдарё вилояти

Жонабилов Маҳмуджон Пайзуллаевич — «Пахтакор агросервис МТП» масъулияти чекланган жамияти комбайнчиси, Жиззах вилояти

Курбаниязов Мурат Кожаметович — Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги агротадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

Кучкаров Жумабай — Тошкент давлат аграр университети деҳқончилик ва мелиорация кафедраси доценти

Мухамадиев Умит Гайратович — Фарғона туманидаги «Водил ипак йигирув» шўъба корхонаси директори ўринбосари, Фарғона вилояти

Насибуллина Фарида Рафиковна — Юқори Чирчиқ туманидаги «Олтинкўз дурдонаси» масъулияти чекланган жамияти биолаборатория мудири, Тошкент вилояти

Оллаберганов Оллаберган Ражабович — Хива туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Хоразм вилояти

Рахимов Кахрамон Байматович — Қашқадарё вилояти асаларичилар уюшмаси аъзоси

Саидов Юсуп Маматович — «Аму-Сурхон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг Узун тумани ирригация бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилояти

Салимова Назакат Астановна — Олот туманидаги «Хидир бобо» фермер хўжалиги пиллачиси, Бухоро вилояти

Сулайманов Абдумуталиб Кучкарович — Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси мева-сабзавотчилик, узумчилик ва картошкачилик бўлими бошлиғи

Халимов Комилджон Рашидович — Самарқанд туманидаги «Оқ амур балиқлари» фермер хўжалиги бошлиғи, Самарқанд вилояти

Хасанов Содикжон Дехконбаевич — Чуст туманидаги «Барака мева саноат сервис» масъулияти чекланган жамияти раиси, Наманган вилояти

«Шуҳрат» медали билан

Бабаев Бабожон Хажиевич — Урганч туманидаги «Хоразм қуён савдо» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Хоразм вилояти

Бабаханов Бахридин Сулайманович — Қумқўрғон тумани ветеринария бўлими участка бошлиғи, Сурхондарё вилояти

Джуманазаров Алишер Рустамович — Нукус туманидаги «Nukus Agro Impex» масъулияти чекланган жамияти директори, Қорақалпоғистон Республикаси

Карамова Тамара Асеновна — Кегейли туманидаги «Бўзатов» давлат ўрмон хўжалиги ўрмонбегиcи, Қорақалпоғистон Республикаси

Кимсанов Хасанбой Бурибоевич — Жалақудуқ туманидаги «Ал-Ҳасанбой бек боғи» фермер хўжалиги бошлиғи, Андижон вилояти

Куватов Камардин Таджидинович — Андижон шаҳридаги «Сапфир саноат» масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти

Кучкарова Шарафат Райимовна — Ғаллаорол туманидаги «Ғаллаорол агро пилла» масъулияти чекланган жамияти пиллачиси, Жиззах вилояти

Норова Шоира Мухторовна — Қоракўл туманидаги «Эргаш Рахимов Плюс» фермер хўжалиги ишчиси, Бухоро вилояти

Орзикулов Кенжабай Назарович — Бахмал туманидаги «Bakhmal Fruit Growing» фермер хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти

Отаджанов Курбан Хасанович — Олтиариқ туманидаги «Шоҳимардон» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти

Ризоқулов Хусниддин Салимтошевич — Хатирчи туманидаги «Умид-27» фермер хўжалиги бошлиғи, Навоий вилояти

Рихсиева Гулнора Миролимовна — Паркент туманидаги «Замона Раъно» масъулияти чекланган жамияти ижрочи директори, Тошкент вилояти

Рўзибоев Хамид Абдусамадович — Ургут туманидаги «Рўзибоев Хомид» фермер хўжалиги бошлиғи, Самарқанд вилояти

Сайдахметов Олимхўжа Хамитович — Чиноз туманидаги «Саидахмедов Хамид» фермер хўжалиги бошлиғи, Тошкент вилояти

Ташматов Абдирашит Тулабаевич — Миришкор туманидаги «Тожикистон» сув истеъмолчилар уюшмаси сувчиси, Қашқадарё вилояти

Ўдаков Умрбек Шомуратович — «Боғот агро МТП» масъулияти чекланган жамияти механизатори, Хоразм вилояти

Ҳақбердиев Содиқ Сайфиддинович — Нарпай туманидаги «Пахтакор» фермер хўжалиги бошлиғи, Самарқанд вилояти

Ходжаев Носир Косимович — Наманган шаҳридаги «Шифо» масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари, Наманган вилояти

Хошимов Шерхон — Бувайда туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Фарғона вилояти

Шарипов Кабил Камиддинович — Китоб туманидаги «Шарипов Қобил Комиддинович» фермер хўжалиги бошлиғи, Қашқадарё вилояти

Эшанқулов Бахтиёр Абдуллаевич — Мирзаобод туманидаги «Бек кластер» масъулияти чекланган жамияти сувчиси, Сирдарё вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президенти   Ш. Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2018 йил 8 декабрь


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019