“Қирқ йил қирғин бўлса гар...”

16:28 14 Май 2019 Жамият
159 0

Элда шундай мақол бор: “Қирқ йил қирғин бўлса ҳам ажали етган... ажали етмаган ўлмайди”. 1944 йилда урушга Тошкент шаҳридан чақирилган Асқар Жўраев ўша кунларда эндигина ўн саккиз баҳорни қаршилаган эди. — Даставвал Қозоғистоннинг Семипалатинск шаҳрида 3 ой жанговар тайёргарлик кўрдик, сўнг Латвияга ўтдик Латвияда ҳам ўн кун туриб, сўнг Германияга кетдик. Кечаси пиёда ҳужум қилишни, кундуз кунлари ўрмон орқали юришни машқ қиламиз. 1945 йилнинг апрел ойида Берлинга кириб боряпмиз. Қизиқ, ҳеч ким йўқ атрофда. Шундай бўлса-да, ҳайқирамиз, командиримизга қўшилиб, Гитлернинг шарманда бўлганини баралла жўшиб айтдик.

Шаҳар гўё бедарвоза, лекин тўсатдан ўқ ёмғирлари ёғилиб қоларди. Ғолиб келаётган Совет қўшинлари ҳеч тап тортмай ҳаводан ҳужум уюштирар, ёш аскарлар кўз очиб юмгунча танкларни яшира оладиган окоплар қазишар, яна зум ўтмай жойни ўзгартириб, тағин бошқа томондан ҳужумга ташланишарди.

Пиёдалар сафида икки, денгизчилар билан уч йил, уруш тугаган йилларда Японияга сафарбар қилиниб, жами етти йил армияда бўлади қаҳрамоними Асқар Жўраев.

Потсдам конференцияси ишини тугатгач Асқар Тошкентга эсон-омон, буни қарангки, бирор жойидан яраланмай қайтиб келади.

— Икки йил фашистларнинг, икки йил бизнинг қўлимиз баланд келди. Охири ғалаба қозондик,— дея ҳикоясига якун ясайди Асқар бобо.

Асқар Тошкентга қайтиб дарҳол уйланади, беш қиз ва бир ўғил фарзанд кўради, кўп ўтмай неваралар қуршовида қолади. Албатта, уруш тугаб тинч ҳаёт қўйнига қадам босганида, гарчи орден-медаллар тақмаса-да, катта фронт офицерларидан ташаккурномалар, ота-онасига миннатдорчилик мактублари тинимсиз келиб туради, ҳозирги кунда эса тинчлик, осуда ҳаёт қўйнида, невара-чевараю қавму қариндошлар қуршовида меҳр кўриб, меҳр улашиб юрибди. Бундан ортиқ давлат борми одам учун?

Собир ЎНАРОВ, (“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019