Қирғизистонлик қардошларнинг Фарғонага саёҳати қандай кечди?

12:51 16 Сентябр 2020 Жамият
135 0

Фарғона вилояти ва қўшни Қирғизистоннинг чегарадош Баткен вилоятлари ўртасидаги дўстона муносабатлар тобора яхшиланиб бораётгани эътиборга сазовордир.

Баткен вилоятида яшовчи бир гуруҳ нуронийларнинг Фарғонага амалга оширган навбатдаги саёҳати ҳам бир олам таассуротлар билан ўтди. Ташриф доирасида қардошларимиз Марғилон шаҳридаги вилоят Ҳунармандлар ва Рақамли технологиялар марказлари, «Ёдгорлик» корхонаси, Пур Сиддиқ мажумаси, Ислом Каримов номли вилоят Театр-концерт саройига мароқли саёҳат уюштиришди. «Олтин водий», «Экокерама» сингари замонавий корхоналар фаолияти билан яқиндан танишишди.

— Ўзим Риштон туманида туғилганман,-дейди Абдусалом ота Қўлдошев. — Тақдир тақозосига кўра салкам 40 йилдан буён Қирғизистонда яшайман. Бугун деярли 40 йил кўришмаган риштонлик болалик дўстим Абдумутал Абдураҳимов билан кўришдик. Соғинчли дийдордан кўнгилларимиз яйради.

Б. Мадиёров
(«Халқ сўзи»
)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?