Қирғизистонда коронавирус сабаб Наврўз байрами нишонланмайди

07:32 10 Март 2020 Дунё
151 0

Қирғизистонда Наврўз умумхалқ байрами коронавирус хавфи туфайли бекор қилинди, деб хабар бермоқда 24.кг нашри.

Бош вазир ўринбосари Олтинай Омурбекованинг таъкидлашича, бу қарор республика штаб-квартираси йиғилишида муҳокама қилинган.

“Илгари вақтинча оммавий йиғинларни чеклаш бўйича тавсиялар берилган. Энди бу ҳақда қарор қабул қилинди. Унда оммавий тадбирлар, шу жумладан, Наврўз байрами вақтинча чекланганлиги айтилган”, дейди Бош вазир ўринбосари.

Шунингдек, Олтинай Омурбекова “Ғалаба куни”га бағишланган тадбирларни ўтказиш-ўтказмаслик ҳақда бирор гап айтмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019