Қирғизистонда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

16:19 09 Июль 2018 Дунё
443 0
Иллюстратив фото

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги Жанубий Энилчек музлиги ҳудудида Ми-8МТВ ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради. 

Қуролли Кучлар Бош штаби хабарига кўра, ушбу ҳодиса 9 июль куни вертолёт альпинистни чиқариб олиш бўйича қутқарув операциясини амалга ошираётган пайтда рўй берди. Дастлабки маълумотларга қараганда, кучли шамол туфайли вертолёт ёнбошига ағдарилган. Оқибатда тўрт киши жароҳатланган, қурбонлар йўқ. Бош штабда ҳозирги вақтда альпинистни ва қутқарувчиларнинг ўзини қутқариш бўйича тегишли тадбирлар олиб борилаётганини таъкидлашди. Вертолётнинг ҳолати ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас.

Маълумот учун, Жанубий Энилчек Тянь-Шандаги энг йирик музлик ҳисобланади ва Хитой билан чегара яқинида жойлашган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019