Қирғизистонда ҳам пойтахт номини ўзгартириш таклиф этилмоқда

16:19 25 Март 2019 Дунё
560 0

Иллюстратив фото

Ушбу таклиф Қирғизистон президенти маъмурияти собиқ раҳбари Эмильбек Каптагаев томонидан билдирилди.

У ўзининг ”Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида пойтахтни Манас шаҳри дея қайта номлаш барча нуқтаи назарларга тўғри келишини билдирган.

Пойтахтдаги Свердловск туманини эса Бишкек деб номлашни илгари сурган.

“Ахир у ерда Пишпек қалъаси жойлашган (нимагадир Кузнечной қалъаси деб номлашади) ва Бишкек қишлоғи ҳам жойлашган бўлиши мумкин... Бишкек ботир яшаб ўтгани ва у қилган ишлар ҳақидаги ва ҳар йили янги тафсилотлар билан тўлиб бораётган тушунарсиз асосларга эга қандайдир афсонадан ташқари, бу баҳсли масалалигича қолмоқда”, деб ёзади у.

Айрим фойдаланувчилар ўз изоҳларида пойтахтни қайта номлашни қўллаб-қувватлашган бўлса, бошқалар бунга мутлақо қарши чиққан.

Хабарингиз бор, яқинда Қозоғистон пойтахти Остона расман Нур-Султон деб атала бошланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019