Қирғизистонда 9 нафар шифокор коронавирус юқтирди, бир нафари вафот этди

14:04 03 Май 2020 Дунё
388 0

Архив сурат

Кеча, 2 май куни Бишкекдаги 3-сонли шифохона раҳбари Жузум Кокумбаева коронавирусдан вафот этди. Мазкур шифохонада жами яна 9 нафар шифокор коронавирус юқтирган.

Таъкидланишича, 58 ёшли шифокорга пневмония, касалликнинг оғир шакли ва нафас олиш етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Айнура Акматованинг маълум қилишича, марҳуманинг оиласига 1 миллион сом миқдорида компенсация тўланади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ 795 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 564 нафари соғайган, 10 нафари эса вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?