“Қирғиз ва ўзбекнинг тил илдизи, дил илдизи биттадир”

15:47 16 Май 2019 Жамият
295 0

Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Миллий университетида ташкил этилган “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” доимий экспозицияси ташкил этилганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, муваффақиятли фаолият олиб бормоқда.

Қисқа вақт ичида бу ер адиб ҳаёти ва ижодини ўрганиш бўйича ўзига хос илмий тадқиқот марказига айланди, адибнинг ўзбек, рус, қирғиз, қозоқ, қорақалпок, татар ва бошқа тилларда чоп этилган асарлари, публицистик мақолалари, суҳбатлари, ноёб фотосуратлар, кино ва саҳна асарлари тўпланди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Қирғиз Республикаси Миллий Фанлар академияси қошидаги Чингиз Айтматов номли Тил ва адабиёт институти ҳамда “Жаҳон адабиёти” журнали таҳририяти билан ҳамкорликда “Чингиз Айтматов ва ўзбек қирғиз адабий алоқалари” мавзусида илмий-амалий конференцияси ташкил этилди. анжуманни Чингиз Айтматов номидаги халқаро академия аъзоси Аҳмаджон Мелибоев олиб борди.

Тадбирга Ч.Айтматов номли Тил ва адабиёт институтининг йигирмадан ортиқ илмий ходимлари, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси И.Жунусув, шунингдек, “Жаҳон адабиёти” журнали ходимлари, таниқли таржимонлар, шоирлар, ёзувчилар, талабалар ва ОАВ вакиллари иштирок этди ва улуғ ёзувчининг дунё адабиётидан ўрин олган дурдона асарлари тўғрисида сўз юритдилар.

Анжуманда икки томоннинг айтматовшунос олимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. тадбир сўнггида бир қатор олимлар ва ижодкорлар тақдирландилар.

Чингиз Айтматов туғилиб ўсган гўшаси Шакар қишлоғининг тоза шакардай ҳавосини, қирғиз ҳавосини асарлари орқали оламга ёйди. — дейди Иброҳим Ғофуров, адабиётшунос олим. — Таъкидланганидай, Навоий, Мирзо Улуғбек, Бобур сингари Ч.Айтматов ҳам қалам билан дунёни забт эта олди. Бу каби тадбирлар ҳам адабий алоқаларни, ҳам дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлайди. Зеро, қирғиз ва ўзбекнинг тил илдизи, дил илдизи биттадир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019