Қимматбаҳо автомобилларни бож тўловисиз олиб киришга рухсат берилади

13:58 03 Июль 2018 Иқтисодиёт
2502 1
Фото: BMW M2 купе

Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январидан ишлаб чиқарилганига икки йилдан кўп бўлмаган ва нархи 40 минг долларга тенг бўлган енгил автомобилларни божхона тўловларисиз олиб кириш мумкин бўлади.

Уларга нисбатан божхона нархидан 20 фоиз миқдорида акциз солиғи қўлланилади.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Ташқи иқтисодий фаолиятни ва божхона-тариф тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорда шундай қоида белгилаб қўйилди. Бошқа автомобилларга нисбатан эса бож тўлови ва аксиз солиғи ўзгаришсиз қолди.


Изоҳлар


Nodir Temirov

Пули бор инсонлага яхши бу, каёдиги Малибу огандан зурде

19:3303.07.2018

Кўп ўқилганлар