Қиймати қарийб 400 миллион сўмлик аттракционлар ўз эгасига етказиб берилди

17:08 21 Август 2020 Жамият
269 0

Наманган вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасининг Чортоқ туман жамиятига 2020 йил август ойида «Маткарим Азиз » оилавий корхонаси раҳбари М.А. мурожаат қилди.

Мурожаатда «Маткарим Азиз » оилавий корхонаси раҳбари М.А. ООО “BESTON PLAY” раҳбари С.А билан 2019 йил 3 июнь куни 393 192 000 сўмлик аттракцион етказиб бериш тўғрисида №JJ19А0603-сонли шартнома имзолашган. Лекин шу кунга қадар шартномада тузилган 393 192 000 сўмлик аттракцион етказиб бериш лозим бўлса-да, хозирги кунга қадар Аттракционларни етказиб бермаганлиги сабабли амалий ёрдам сўраб мурожаат этган.

"Мазкур мурожаат юзасидан туман жамияти мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига асосан ўрганиб чиқилиб, шартнома шартларига кўра ООО “BESTON PLAY” раҳбари С.А. томонидан 393 192 000 сўмлик аттракцион «Маткарим Азиз» оилавий корхонаси раҳбари М.А га жамият аралашувидан сўнг етказиб берилди" дейилади Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?