Qidiruvda boʻlgan ayblanuvchi yoki sudlanuvchining pasportining amal qilishini sud tomonidan toʻxtatib qoʻyish tartibi joriy etildi. Bu masalada berilayotgan ayrim savollarga javob beramiz.

10:21 01 Сентябр 2019 Жамият
247 0

Қидирувда бўлган айбланувчи ёки судланувчининг паспортининг амал қилишини суд томонидан тўхтатиб қўйиш тартиби жорий этилди. Бу масалада берилаётган айрим саволларга жавоб берамиз.

Паспортнинг амал қилишини тўхтатиб туриш зарурати нимада?

Сир эмас, жиноят содир этиб яшириниб юрадиган ёки чет элга чиқиб кетган шахслар мавжуд.

Жиноятга жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун қидирувдаги шахсларни қидиришга катта куч ва воситалар жалб этилмоқда.

Ҳар йили қидирувдаги шахсларни республикага қайтариб келиш учун давлат бюджетидан миллиардлаб сўм пул маблағлари сарфланади.

Шу билан бирга, қидирувда бўлган шахсларнинг жиноятлари бошқа давлат қонунчилигида жиноят деб топилмаслиги, уларнинг бошқа давлат фуқаролигини қабул қилганлиги ва шу каби сабаблар туфайли ушлаб бериш ҳақидаги сўровлар айрим ҳолларда қондирилмайди.

Эндиликда ушбу шахсларнинг паспортини тўхтатиш орқали уларнинг Республикадан чиқиб кетишига йўл қўйилмайди ёки хорижда ҳаракатланишига чек қўйилади. Яъни, ҳужжат бўлмагандан кейин улар ўз-ўзидан консуллик муассасаларига ёки ички ишлар идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Бу билан қидирувда бўлган шахслар сони камаяди, уларни қидириш ва ватанга қайтариш учун сарфланаётган давлат бюджети маблағлари тежалади.

Паспортни “тўхтатиб қўйиш” фуқароликнинг тугатилиши ёки ундан маҳрум қилиш деганими?

Йўқ, асло ундай эмас. Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиш Ўзбекистон фуқаролигини тугатишга ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳуқуқий мақомини бекор қилишга сабаб бўлмайди.

Бу ҳужжат амал қилишини вақтинчалик тўхтатиб туриш, холос. Бунда процессуал ҳаракатлар давомида унга янги тегишли ҳужжат берилади.

Қидирувда бўлган барча айбланувчи ва судланувчиларнинг паспорти “тўхтатиб туриладими”?

Йўқ. Паспортнинг амал қилишини тўхтатиш фақат давлатлараро ёки халқаро қидирув эълон қилинган айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қўлланилади.

Қидирувдаги шахс Ўзбекистондан чиқиб кетиши ёки хорижда ҳаракатланиши мумкин деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлса, мазкур паспортнинг амал қилиши фақат суд қарори билан тўхтатилиши мумкин.

Паспорти “тўхтатилган” айбланувчи Ўзбекистонга қайси ҳужжат бўйича қайтарилади?

Бунда қидирувдаги шахсга ватанга қайтиш учун вақтинча қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб бериш тартиби жорий этилади.

Қидирувда бўлган шахснинг паспортини тўхтатиб қўйиш бошқа ривожланган давлатларда ҳам борми?

Албатта мавжуд. Бу тартибни жорий қилишга ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси андоза қилиб олинган. Масалан, АҚШ, Канада, Германия, Франция, Норвегия, Польша, Бельгия, Туркия, Словения, Корея, Сингапур, Вьетнам, Австралия, Янги Зеландия, Грузия ва бошқа қатор давлатларда жиноят иши бўйича айбланувчиларнинг (судланувчиларнинг) суддан яширинишига йўл қўймаслик, ушбу шахсларнинг хорижий давлатларда ҳаракатланишини чеклаш ва ўз юртига қайтариш мақсадида фуқаролик паспортини бекор қилиш амалиёти кенг қўлланиб келинади.

Амал қилиш тўхтатиб қўйилган паспорт қайси ҳолатда тикланади?

Айблов ҳукми чиқарилганда ёки айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилганда белгиланган тартибда янги паспорт берилиши билан паспортнинг амал қилиши тикланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019