Тошкент денгизида икки кишига ўқ узиб қочган шахс қидирилмоқда

10:51 16 Июль 2018 Жамият
469 0
Иллюстратив фото

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 12 июль куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи, «Тошкент денгизи» дам олиш маскани ишчиси А.Р. (1992 йилда туғилган) дам олиш маскан ҳудудида жойлашган автотураргоҳда безорилик қилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабарда қайд қилинишича, А.Р. ёнида бўлган пневматик тўппончадан шу автотураргоҳда ёлланиб ишлаётган М.З. ва Ф.И.га ўқ отиб жароҳат етказган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада жароҳат олган икки нафар ишчига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Айни вақтда А.Р.ни ушлаш чоралари кўрилган ва у қидирилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар