Қибрайда замонавий янги боғча фойдаланишга топширилди

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Қибрай туманидаги “Гулбоғ” маҳалласида “Happy Smart Kids” номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.
Боғча ўрнида эски мактабгача таълим муассасаси биноси бўлиб, у неча йиллардан буён фаолият кўрсатмасдан хароб ва ташландиқ аҳволга келиб қолганди. Хусусий тадбиркор Сардор Сувонқулов томонидан 2,5 миллиард сўм сарфланган ҳолда бино ва иншоотлар янгидан қурилди. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланди.

— Боғчамиз 120 ўринга мўлжалланган, — дейди мактабгача таълим муассасаси мудираси Дилфуза Аҳмедова. — Ҳозирги кунда 75 нафар кичкинтой тарбияланмоқда. Муассасамизга болаларни қабул қилишда маҳалладаги кам таъминлаган, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандлари учун 50 фоиз чегирма жорий қилинган. Боғчамизда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли, хавфсиз ва санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда тайёрланишига жиддий эътибор қаратилади. Тарбияланувчиларга белгиланган стандартларга мувофиқ, сифатли, тўйимли ҳамда фойдали таом ва егуликлар тайёрлаб берилмоқда.

Айни пайтда муассасада 22 нафар педагог ходим фаолият юритмоқда. Кундалик машғулотлардан ташқари рус, инглиз тили, шахмат, шашка, расм чизиш, бадиий гимнастика, сузиш тўгараклари ҳам фаолият кўрсатмоқда. Ҳар бир гуруҳ хонасига ўрнатилган кузатув камералари ва янги интеграциялашган электрон мониторинг тизими орқали ота-оналар уйларида ўтириб ҳам интернет ёрдамида фарзандларининг машғулотларда қандай иштирок этаётгани, ўзини тутиши ва кун давомидаги жараёнларни кузатиши мумкин.
— Қизим Саодатхон шу боғчага қатнаяпти, — дейди ота-оналардан бири Дилноза Абдусаломова. — Муассаса уйимизга яқин ҳудудда жойлашган, замонавий кўринишга эга, тарбиячилари малакали, ширинсўз. Энг муҳими, бу ердаги шароитлар — болаларнинг ўйин майдончалари, овқатланиш, ювиниш, дам олиш хоналари талабларимизга мос. Бу фарзандларимизнинг сифатли бошланғич билим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишига хизмат қилади.
Дилшод КАРИМОВ, “Халқ сўзи” мухбири.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: