Қибрай туманида Ўзбекистон-Корея фармацевтика кластери ташкил этилиши мумкин

12:17 16 Август 2019 Жамият
74 0

Ўзбекистон делегацияси Корея Республикасида бўлиб турибди. Ташриф доирасида ҳаюртларимиз Сеул шаҳри мезбонлик қилган Фармацевтика соҳаси бўйича Корея-Ўзбекистон бизнес форумида иштирок этди. Шунингдек, қатор расмий учрашувлар ва музокаралар ташкил этилди. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

G2G ва B2B форматида ўтказилган форумнинг кўп сонли иштирокчилари фармацевтика соҳасида давлатлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, давлат ва хусусий тузилмалари ўртасидаги алоқаларни янги босқичга кўтаришга катта қизиқиш билдирдилар. 

Таъкидлаш жоиз, форум доирасида Ўзбекистонда фаолият юритувчи хусусий фармацевтика компаниялари раҳбарлари ўз инвестицион лойиҳаларини тақдим этди. Корея компаниялари ушбу лойиҳаларни Ўзбекистонда амалга оширишда жуда катта қизиқиш билдирди. 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директори Сардор Кариевнинг сўзларига кўра, мамлакатимиз Президентининг Тошкент вилоятида Фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуси Корея Республикаси томонидан жуда катта қизиқиш уйғотди. 

“Улар ушбу кластерда иштирок этиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан манфаатдор эканликларини айтишди. Кореяликлар хорижий сармоядорлар ва ҳамкорлар учун юртимизда яратилаётган шарт-шароит ва имтиёзлар ҳамда савдо бозори катта имкониятлар майдони эканини таъкидладилар”, деди у.

Фармацевтика кластерини ташкил этиш лойиҳаси доирасида ўзбекистонлик делегатлар Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги, Фармацевтика ва биофармацевтика ишлаб чиқарвучилари бирлашмаси (KPBMA), KBIOHealth ва бошқа идоралар раҳбарлари ва вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказишди. 

Уларда Жанубий Корея томони иштирокида лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Шунинг доирасида Осонг шаҳрида жойлашган фармацевтика кластери фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди. Кластер раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудида Ўзбекистон-Корея фармацевтика кластерини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. 

Яқин вақт ичида Осонг фармацевтик кластери раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифи режа қилинди. Унинг доирасида тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари билан учрашувлар ташкил этилади ва лойиҳани амалга ошириш учун ажратилган майдон кўздан кечирилади. 

Шунингдек, Ўзбекистон фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги ва Кореянинг Анян Университети (Anyang University) ўртасида ҳамкорлик Битими имзоланди. Ундан мақсад, фармацевтика таълими ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва икки томон имкониятларини кегайтиришдир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019