Қаторда бор, рўйхатда йўқ ходимлар

17:59 07 Февраль 2019 Жамият
754 0

“Халқ сўзи online”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан уч кунда 292 марта қисқа муддатли текширув ўтказилди. Натижада 150 нафар ишчилар ноқонуний тарзда фаолият юритаётганлиги аниқланди.

Масалан, Олтинкўл туманидаги “Қўштепа сарой” маҳалла ҳудудида фаолият юритаётган “Мубина гранд текстил” масъулияти чекланган жамияти ҳисоботларида 33 нафар ходим ишлаётганлигини кўрсатиб келган. Тадбир чоғида корхонада 62 нафар ишчи меҳнат қилаётганлиги аниқланди. “Олтинкўл универсал савдо” марказида ҳужжатда 22 нафар ходим қайд этилгану, аслида 34 киши меҳнат қиляпти. “Иттифоқ” маҳалласидаги “Олтинкўл нон ишлаб чиқариш” масъулияти чекланган жамиятида 12 киши меҳнат қилаётган бўлсада, ҳисоботларда фақат 1 нафар ходим кўрсатилган, холос.

- Мана, яна бир мисол, - дейди Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Акромжон Очилов. - “Анжом” кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси фойдани оширишнинг икки йўлини ўйлаб топган. Яъни, 5 нафар ходимни қонуний расмийлаштирган ҳолда 23 кишини ишлатган. Қолаверса, нақд пул тушуми ҳам чакки бўлмаган, лекин ўзини гўёки “камтарона” савдо қилаётгандай кўрсатган. Бир ҳафта олдин корхонанинг савдо тушуми 100 минг сўм бўлган, тадбир куни қарийб 50 баробарга ошиб, 4 миллион 946 ярим мингни ташкил этди.

Шунингдек, қисқа муддатли тадбирда савдо тушуми ўтган ҳафтага нисбатан “Дарвоза савдо” масъулияти чекланган жамияти Қўрғонтепа шаҳобчасида 5 миллион 860 минг сўмга, Асака шаҳобчасида 24 миллион 484 минг сўмга, Избоскан шаҳобчасида эса 3 миллион 695 минг сўмга ошди.

Умуман олганда, уч кунлик тадбир мобайнида 8 та тадбиркорлик субъектининг савдо тушумлари 122,9 фоизга ошиб, 119 миллион 868 минг сўмни ташкил этишига эришилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019